Йил охирига қадар Қозоғистон аҳолиси 99,3% Интернет билан таъминланади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йил охирига қадар Қозоғистон аҳолисининг 99,3 фоизи кенг полосали Интернетдан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Маълумотларга кўра, жорий йил бошидан буён 649 та чекка овуллар оптик-толали алоқа линиялари тортилиб ва кенг полосали Интернетга уланган. 2020 йил охирига келиб, алоқа операторлари 1250 дан ортиқ овулларни сифатли Интернет билан таъминлайдилар.

«Бунинг учун 20 минг км оптик-толали алоқа линиялари тортилмоқда. Давлат-хусусий шериклиги доирасида амалга оширилаётган лойиҳа 2018 йилда бошланган. Унинг асосий мақсади - 3700дан ортиқ давлат идоралари ва бюджет ташкилотлари, шу жумладан мактаблар, касалхоналар, ҳокимиятлар ва бошқаларни кенг полосали Интернетга улаш. Бундан ташқари, лойиҳа амалга оширилгандан буён 962 чекка овуллар юқори тезликдаги Интернет билан таъминланди», - дейилади агентликда.

ҚР Рақамли ривожланиш вазирлиги Телекоммуникациялар қўмитаси раиси Виталий Ярошенкога кўра, ушбу лойиҳа бошқа лойиҳаларни ҳам амалга оширишга имкон беради.

«Олис овулларда юқори тезликдаги Интернетни жалб қилиш учун инфратузилма зарур. Ҳозирги кунда алоқа операторлари тегишли инфратузилмани - «Оптика» тармоғини қурмоқдалар. Бу уяли алоқа операторларига ушбу «оптотолага» уланишга ва сифатли Интернетни тақдим этишга имкон беради. Шундай қилиб, нафақат битта овул, балки яқин атрофдаги овуллар 3G/4G мобиль технологияси ёки симсиз алоқа технологиялари орқали кенг полосали Интернетга уланади», - деди В. Ярошенко.

Вазирлик Қозоғистонда Интернетни янада ривожлантиришга қаратилган яна бир лойиҳа амалга оширилаётганини эслатди.

«Бунинг бир қисми сифатида, 2020 йил охирига келиб, уяли алоқа операторлари аҳолиси 250 кишидан ошадиган барча қишлоқларни 3G/4G мобиль ва FWA - FixedWireless Access симсиз технологияларидан фойдаланган ҳолда кенг полосали Интернетга улашади. Вазирлик уяли алоқа операторлари билан ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. Шундай қилиб, жорий йил охирига келиб мамлакат аҳолисининг 99,3 фоизи кенг полосали Интернетдан фойдаланади», - дейилади агентликда.


Сўнгги хабарлар