Йил охирида инфляция даражаси қандай бўлади – Пирматов прогнози

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Йиллик инфляция Қозоғистонда май ойида 14 фоизга етди. Бу ҳақда Нур-Султанда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Қозоғистон Миллий банки раиси Ғалимжон Пирматов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йил якунлари бўйича инфляция 13-15 фоиз даражасида бўлишини прогноз қилмоқдамиз. Ташқи ва ички озиқ-овқат бозорларидаги нархлар динамикасини ҳисобга олган ҳолда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошиши мумкин.

Ушбу прогноз ҳукумат томонидан инфляцияни назорат қилиш ва пасайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишга асосланган. Бу қадамлар истеъмол бозорларини мутаносиб ривожлантиришни ўз ичига олади. Ушбу чора-тадбирлар комплексининг муваффақиятли амалга оширилиши билан инфляция прогнознинг пастки чегарасига тушиши мумкин», - деди Ғалимжан Пирматов.

Унинг фикрича, ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошиши тезлашиши мумкин. 2021 йилда юқори база туфайли пуллик хизматлар инфляцияси секинлашади.

«Тартибга солинадиган коммунал хизматлар нархини оширишга мораторий тугаганидан кейин кўтарилиши хавфи мавжуд. Инфляция хавфи юқори бўлган шароитда бозорда хизматлар нархлари ошишини ҳам қайд этамиз», — деди Миллий банк раҳбари.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар