Йил давомида кўнгиллилар сони 100 мингдан ошди - ҚР Президенти

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Йил давомида кўнгиллилар сони 100 мингдан ошди. Бу ҳақда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Президенти Волонтер йилининг ёпилиш маросимида сўзлаган нутқида таъкидлаганидек, йил давомида 100 мингдан зиёд киши кўнгилли тадбирларда қатнашди. Кўнгиллиларнинг янги йўналишлари ҳам самарали ишлаб чиқилди. Шунингдек, Давлат раҳбари ғамхўр аҳолиси кўп бўлган мамлакатни порлоқ келажак кутаётгани ва кўнгиллилик барча фуқароларга ўрнак бўлиб, миллатнинг янги қиёфасини шакллантиришга ҳисса қўшишига ишонч билдирди.

«Birgemiz» миллий ташаббуси қисқа вақт ичида пандемиянинг оғир даврида муҳтожларга керакли кўмакни кўрсатган кўплаб ғамхўр ватандошларни бирлаштирди. Ушбу ташаббус доирасида бошланган «Qamqor», «Saulyq», «Sabaqtastyq» лойиҳалари юз минглаб фуқароларимизга ёрдам берди. Дарёларни, ўрмонларни тозалаш, дарахтларни экиш, ахлатларни саралаш бўйича «Taza Alem» кўнгиллилар ҳаракати фаолияти кенг жавоб олди. Бугунги кунда экоактивизм - бу ҳар қандай мода тенденцияларига ҳурмат эмас, балки фавқулодда эҳтиёж, табиатни асраб-авайлашимизга имкон берадиган ҳаётий тамойилдир», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

ҚР Президенти давлат идоралари, архив ташкилотлари, илмий институтлар кўнгиллилар ресурсидан унумли фойдаланиши керак, деб ҳисоблайди.

Давлат раҳбари таъкидлаганидек, Арис ва Мақтаарал тажрибаларини ҳисобга олган ҳолда, мураккаб техноген фалокатлардан сўнг қутқарув ишларига кўнгиллиларни ҳар томонлама тайёрлаш муҳим аҳамият касб этади.

Муаллиф:Ақбота Кузекбай


Сўнгги хабарлар