Йил бошидан буён Ўзбекистонга 200 мингдан ортиқ қозоғистонлик сайёҳ ташриф буюрди

None
ТASHKENT. Кazinform - Ўзбекистон туризм саноати тикланишда давом этмоқда ва 2023 йилнинг икки ойида хорижлик сайёҳлар оқими 2,7 бараварга ошганини кўрсатмоқда, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга 871 минг нафар хорижий фуқаролар туризм мақсадида ташриф буюрган, бу ўтган йилга нисбатан 544,4 минг нафарга ёки 2,7 баробар кўпдир.

Сайёҳлик оқимининг учта етакчиси Ўзбекистонга қўшни давлатлар бўлди. Биринчи ўринда Тожикистон жойлашган бўлиб, у ердан 289,2 минг сайёҳ келган. Қозоғистон иккинчи ўринда – 241,4 минг сайёҳ. Дастлабки учликни Қирғизистон 211,2 минг киши билан якунлади.

Россия Федерациясидан келган меҳмонлар оқими 81 минг кишини ташкил этди. МДҲдан ташқари давлатлардан 48,2 минг нафар сайёҳ келди, шундан 13,4 минг нафари Туркиядан, 4,4 минг нафари Жанубий Кореядан, 2,4 минг нафари Ҳиндистондан.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар