Йил бошидан буён миллий иқтисодиёт қийин аҳволда ривожланяпти - Президент

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлисида қандай масалалар кўриб чиқилишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Бугун биз коронавирус эпидемиясига қарши кураш чораларини кўриб чиқмоқдамиз. Бундан ташқари, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигидаги мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини сарҳисоб қиламиз. Йил бошидан буён миллий иқтисодиёт қийин аҳволда ривожланмоқда. Мамлакат иқтисодиёти ўсиш суръати 1,8 фоизга пасайган. Пандемия сабабли хизматлар соҳаси сезиларли даражада пасаяди (5,6 фоиз). Биз одамлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш учун жуда муҳим чораларни кўрдик. Менинг топшириғимга биноан иқтисодий ўсишни тиклаш бўйича комплекс режа қабул қилинди. Бугун биз Ҳукумат ва ҳокимларнинг иқтисодий ўсишни тиклаш ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш бўйича кўраётган чораларини муҳокама қиламиз», - деди Қ.Тоқаев кириш сўзида.

Президент Ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлисини қуйидаги тартибда ўтказишни таклиф қилди:

Бош вазир Асқар Мамин мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва йил охиригача бажарилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида ҳисобот беради.

Миллий банк раиси Ерболат Досаев пул-кредит сиёсати билан боғлиқ чора-тадбирлар тўғрисида ҳисобот беради.

Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой мамлакатда эпидемиологик вазиятни яхшилаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида ҳисобот беради.

«Кейин мен бир қатор вилоятларнинг раҳбарларига сўз бераман. Агар керак бўлса, бошқаларга һам сўз берилади. Қисқаси, асосий масалаларга эътибор қаратинг», - деди Президент.
Сўнгги хабарлар