Йил бошидан буён қозоғистонлик ҳарбий хизматчилар халқаро мусобақаларда 40 та медални қўлга киритди

None
Фото: ҚР Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
ASTANA. Кazinform - Йил бошидан буён қозоғистонлик ҳарбий хизматчилар 42 та спорт мусобақаларида совринли ўринларни қўлга киритди, улардан 22 таси халқаро, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Улар умумий ҳисобда 92 та медални қўлга киритишди. Шундан, халқаро турнирларда: олтин медаль – 20 та; кумуш медаль - 6 та; бронза медаль – 14 та», — дея жавоб берди Kazinform расмий сўровига ҚР Мудофаа вазирлиги.

Жумладан, Марокашда ўқ отиш бўйича Жаҳон кубоги, Таиландда бокс бўйича 22 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати, Португалияда дзюдо Гран-приси, Болгарияда дзюдо бўйича Европа кубоги, Астанада енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати, Қувайтда ўқ отиш бўйича Осиё кубоги, Грузиядаги дзюдо «Катта дубулға» мусобақаси, Астанадаги кураш бўйича Осиё чемпионати, Хорватияда дзюдо бўйича Европа кубоги, Беларусда ёпиқ иншоотлардаги квадратлон бўйича жаҳон чемпионати.

Қозоғистон Республикаси чемпионатларида ҳарбий хизматчилар 30 та олтин, 12 та кумуш ва 10 та бронза медалини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Қозоғистонда Ватан ҳимоячилари куни нишонланмоқда. Шунингдек, 7 май куни Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучларининг 31 йиллигидир.

Муаллиф: Анеля Қасимова


Сўнгги хабарлар