Йил бошидан буён Қозоғистонга Ўзбекистондан 1,5 миллион одам келди

None
ASTANA. Kazinform – Йил бошидан буён Қозоғистонга 4 миллион 399 минг хорижлик келган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Аслан Аталиқов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Умуман олганда, бу йил миграция соҳаси учун алоҳида йил. Бутун дунёда, шу жумладан Қозоғистонда ҳам миграция жараёнлари коронавирус пандемияси туфайли икки йилдан кўпроқ вақт давомида тўхтаб қолганди. Қозоғистонда эмиграция ва иммиграция бўйича янги ҳисобот пункти 2022 йил 11 апрелда бошланди. Бугунги кунди Қозоғистонда карантин чекловлари енгиллаштирилган ва давлат чегарасини қуруқликдаги назорат-ўтказиш пунктлари орқали кесиб ўтиш имконияти очилди»

, - деди Аслан Аталиқов.

Унинг таъкидлашича, миграция суръати ўса бошлаган.

«Натижада йил бошидан буён мамлакатимизга 4 миллион 399 минг нафар хорижлик келган. Улар орасида: Россиядан 1 миллион 700 минг киши, Ўзбекистондан 1,5 миллион киши, Қирғизистондан 547 минг киши, Тожикистондан 200 мингдан ортиқ киши келди. Бу вақт ичида Қозоғистонни 4 миллион 155 минг хорижлик тарк этган. Улар орасида: - 1 миллион 666 минг Россия Федерацияси фуқаролари; 1 млн. 370 минг Ўзбекистон, 540 минг Қирғизистон, 196 минг нафар Тожикистон фуқаролари»

, — деди Аслан Аталиқов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар