Йил бошидан буён Қозоғистонга 700 мингдан ортиқ ўзбекистонлик сайёҳ ташриф буюрди

None
ТASHKENT. Кazinform - Қозоғистон ўзбекистонликлар учун иккинчи йирик сайёҳлик йўналишига айланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил 1 октябр ҳолатига кўра, 3,9 миллион нафар ўзбекистонлик туристик мақсадларда хорижга чиққан.

Кўпинча Ўзбекистон фуқаролари қўшни давлатларга саёҳат қилишади. Энг машҳур йўналиш Қирғизистон бўлиб, у ерга 1877 минг ўзбекистонлик борган.

Сайёҳлар орасида катта қизиқиш уйғотган иккинчи йўналиш Қозоғистон бўлди. Йил бошидан буён мамлакатга 774,1 минг нафар Ўзбекистон фуқароси ташриф буюрди.

Тожикистон учинчи ўринда. Буни 535,1 минг ўзбекистонлик сайёҳлик маршрути сифатида танлаган. Тўртинчи ва бешинчи қаторларни Туркия ва Россия эгаллади – бу мамлакатларга мос равишда 239,1 минг ва 195,7 минг ўзбекистонлик сайёҳ ташриф буюрди.

Аввалроқ, жорий йилнинг 8 ойида Ўзбекистонга 900 мингдан ортиқ қозоғистонлик сайёҳ ташриф буюргани хабар қилинганди.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар