Йил бошидан буён Қозоғистонда 7 минг нафардан ортиқ ногиронлиги бўлган шахс иш билан таъминланди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - «2021-2025 йилларда тадбиркорликни ривожлантириш миллий лойиҳаси» доирасида 2,2 мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган шахс доимий, 5 мингдан ортиқ киши вақтинчалик иш билан таъминланди.

Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Шунингдек, жорий йилнинг 1-чорагида ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринлари квотаси доирасида иш берувчилар томонидан бандликка кўмаклашиш марказларининг йўлланмаси бўйича 348 нафар ногиронлиги бўлган шахс ишга қабул қилинди.

Бундан ташқари, жорий йилда кўриш, эшитиш ва таянч-ҳаракат аъзоларида нуқсони бўлган шахслар учун 71 та махсус иш ўрни яратиш режалаштирилган. Иш берувчиларнинг асбоб-ускуналар билан боғлиқ харажатларини субсидиялаш режалаштирилган.

Шунингдек, Қозоғистон Республикаси Касаба уюшмалари федерацияси билан биргаликда ногиронлиги бўлган шахсларни «Халқ кузатувчиси» сифатида жалб этишга қаратилган «Халқ назорати» ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳа амалга оширилмоқда. Бугунги кунга қадар лойиҳага 164 та корхона жалб этилиб, 521 нафар ходим иш билан таъминланган.

Лойиҳага кўра, ногиронлиги бўлган шахслар видеокузатув оператори сифатида ишга қабул қилинади, улар сменаларда меҳнат хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини назорат қилади.

Лойиҳада иштирок этиш учун ходимларни танлашда, ногиронлик (ишда жароҳат, касб касаллиги, умумий касаллик) туфайли компанияни тарк этган ходимларга устунлик берилади.

«Халқ кузатувчилари» Қозоғистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ барча тегишли тўловлар ва ижтимоий пакетлар билан қамраб олинади ва шартнома асосида ишга олинади.

Лойиҳанинг амалга оширилиши ногиронлиги бўлган шахслар учун белгиланган иш ўринлари квотаси доирасида аҳоли бандлигини таъминлайди, бу эса ўз навбатида алоҳида эҳтиёжли шахсларнинг ижтимоий мослашувига хизмат қилади.

Сўнгги хабарлар