Йил бошидан буён Қозоғистонда 138 мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган шахс портал орқали ёрдам олди

None
ASTANA. Kazinform – Йил бошидан буён Қозоғистонда 138 мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган шахс ижтимоий хизматлар портали орқали ёрдам олди, дея хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигига таяниб.

Жумладан, 107,3 минг нафар ногиронлиги бўлган шахсларга техник реабилитация воситалари тақдим этилди, 6,1 минг нафарига имо-ишора тили, 25 минг нафарига шахсий ёрдамчи хизмати кўрсатилди.

Бугунги кунда Порталда махсус ижтимоий хизматлар кўрсатувчи 849 та тиббий-ижтимоий муассаса (бўлим), 378 та реабилитация техник воситалари етказиб берувчи, 26 мингдан ортиқ шахсий ёрдамчи, 685 та имо-ишора тили бўйича хизмат кўрсатувчи ва 105 та санаторий-курорт даволаш хизмати кўрсатувчи провайдерлар рўйхатга олинган.

Портал ногиронлиги бўлган шахсларга реабилитация қилиш учун техник жиҳозлар ва хизматлар ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчини мустақил танлаш имконини беради. Ёрдам турига буюртма бериш хизматни олувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш орқали амалга оширилади.

Таъкидлаш жоизки, ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган реабилитация воситалари протез-ортопедия, сурд-техник, тифлотехника ва гигиеник воситалар ҳамда ногиронлик аравачаларидир.


Сўнгги хабарлар