Йил бошидан буён Қозоғистон бюджетига 9,6 триллион тенге солиқ тушди – Давлат даромадлари қўмитаси

None
ASTANA. Кazinform – Йил бошидан буён давлат бюджетига 9,6 триллион тенге солиқ тушди, дея хабар бермоқда Кazinform.

Давлат даромадлари қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 8 ойида давлат бюджетига солиқ тушумлари 104,5 фоизга бажарилган. Режа 9 228,2 миллиард тенге бўлган бўлса, 412,7 миллиард тенге ортиғи билан бу кўрсаткич 9 640,9 миллиард тенгени ташкил этди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 баробарга ёки 2836 млрд тенге кўп.

Даромадлар ўсишига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатди: ўтган йилнинг мос даврига нисбатан асосий экспорт позициялари, жумладан, нефть – 60,3%, рух – 29,5%, алюминий – 25,3 %, қўрғошин – 2,7 %, олтин – 2,1% ва мис нархининг 0,9%га ошиши кузатилди. Хом нефт учун божхона экспорт божи ставкаси 50,5 %га ошди (1 тонна учун ўртача ставка 2021 йилнинг 8 ойида 59,4 доллар, 2022 йилнинг 8 ойида 89,4 долларни ташкил этади), — деб ёзади агентлик.

Жорий йилда учинчи давлатлар билан товар айирбошлаш ҳажми 47,5 фоизга (экспорт 57,4 фоизга, импорт 25,5 фоизга) ошди. Савдо айланмаси 29,9 фоизга ўсди (71 571 миллиард тенгедан 92 978 миллиард тенгегача).

Йил боши учун ЭҲФ маълумотларига кўра, кўнгилочар ва дам олиш - 46,4%, тоғ-кон саноати ва кон қазиш - 35,9%, бошқа хизматлар кўрсатиш - 34,1%, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги - 30,4%, ахборот ва алоқа - 29,6%.


Сўнгги хабарлар