Йил бошидан буён кўп болали оналарга 69,2 млрд тенге нафақа берилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Йил бошидан буён кўп болали оилаларга 69,2 млрд тенге нафақа берилди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

2021 йил январдан мартгача кўп болали оилаларга давлат томонидан бериладиган нафақалар ўртача 437,2 минг оилани қамраб олди, берилган нафақанинг умумий миқдори 69,2 млрд тенгени ташкил қилади. 2021йил март ойида ушбу турдаги нафақани 444,3 минг оила умумий миқдори 23,6 млрд тенге олишган.

ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг маълумотларига кўра, вояга етмаган 4 ёки ундан фарзанди бор ёки 23 ёшгача бўлган фарзанди тўлиқ кундузги бўлим талабаси бўлган оилалар даромадларидан қатъий назар ушбу давлат нафақасини олиш учун мурожаат қилишлари мумкин.

2021 йилда тўлов миқдори болалар сонига қараб 46 760 минг тенге (4 бола учун), 81 852 минг тенге (7 бола учун), 8 бола учун - 93 344 тенге, 9 бола учун - 105 012 тенге, 10 бола учун - 116 680 тенге, 11 бола учун - 128 348 тенге, 12 бола учун - 140 016 тенге, 13 бола учун - 151 684 тенге, 14 бола учун - 163 352 тенге, 15 бола учун - 175 020 тенге, 16 бола учун - 186 688 тенге берилади.


Сўнгги хабарлар