Йил бошидан буён Буюк Британияга 15 минг ноқонуний мигрант келган

None
None
LONDON. Кazinform - Жорий йилда Буюк Британия соҳилларига 15 107 дан ортиқ ноқонуний мигрант келди, бу ўтган йилгидан икки баробар кўп (мос даврда 7 735 киши), дея хабар беради Кazinform Breitbart Newsга таяниб.

Бу йил мамлакатга 60 000 дан ортиқ ноқонуний мигрант келиши кутилмоқда, 2021 йилда - 28 526, 2020 йилда - 8 466, 2019 йилда - 1 843 ва 2018 йилда – 299 мигрант келган.

Илиқ об-ҳавонинг бошланиши билан Ла-Манш бўйи тинчланмоқда, шунинг учун ўтиш жойлари сони фақат ортиб бориши мумкин. Аввалроқ бу йил Буюк Британияда 65 минггача одам қелиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди, бироқ Британия чегара кучларининг собиқ бош директори Тони Смит 100 минг кишигача келишини прогноз қилган эди.

Айни пайтда ноқонуний мигрантларни депортация қилиш механизми амалда янги ҳукумат сентябр ойида ҳокимият тепасига келгунига қадар тўхтатилган.

Фото: Dan Кitwood/Getty Images


Сўнгги хабарлар