Йил бошидан буён 5,6 мингдан зиёд этник қозоқ ватандош мақомини олди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил бошидан буён 5,6 мингдан зиёд этник қозоқ ватандош мақомини олди, деб хабар беради Kazinform.

ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг маълумотларига кўра, 1 май ҳолатига кўра, 5 685 киши тарихий Ватанига қайтиб, ватандош мақомини олди. Умуман олганда, 1991 йилдан буён 1 миллион 76,1 минг этник қозоқлар Қозоғистонга қайтиб келди.

Жорий йил бошидан бери Қозоғистонга келган ватандошларнинг ярмидан кўпи (76,9%) Ўзбекистондан, 10,7% Хитойдан, 5,4% Туркманистондан, 2,9% Мўғулистондан ва 4% бошқа мамлакатлардан келган. Улар асосан Алмати (31%), Туркистон (15,8%), Манғистау (15,9%) ва Жамбил (7,8%) вилоятларида, шунингдек Чимкент шаҳрида (11,4%) жойлашдилар.

1 май ҳолатига кўра, меҳнатга лаёқатли ёшдаги этник ватандошлар улуши 57,2%, меҳнатга лаёқатли ёшга етмаганлар - 24,6% ва нафақахўрлар - 18,2% ташкил этади.


Сўнгги хабарлар