Йил бошидан буён 3 мингдан ортиқ этник қозоқ ватандош мақомини олди – вазирлик

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг 1 апрел ҳолатига кўра, 3078 этник қозоқ ўз тарихий Ватанига қайтиб, ватандош мақомига эга бўлди, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Вазирлик маълумотларига кўра, 1991 йилдан буён республикага 1 млн 90,1 минг этник қозоқ қайтиб келди.

Йил бошидан буён Қозоғистонга келган ватандошларнинг ярмидан кўпи (66,3 фоизи) Ўзбекистондан, 11,3 фоизи – Хитойдан, 10,9 фоизи –Туркманистондан, 2,2 фоизи – Мўғулистондан, 9,3 фоизи бошқа давлатлардан келган.

Улар асосан Алмати (30,2 фоиз), Манғистау (19 фоиз), Туркистон (11,4 фоиз) ва Жамбил (5,9 фоиз) вилоятларига, шунингдек, Алмати (6,5 фоиз), Нур-Султан (7,1 фоиз) ва Чимкент (7,6 фоиз) шаҳарларига келиб жойлашган.

Жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, меҳнатга лаёқатли ёшдаги этник ватандошлар сони 62,7 фоизни, меҳнатга лаёқатли ёшга етмаганлар 23,2 фоизни, нафақахўрлар 14,1 фоизни ташкил этади.

Меҳнатга лаёқатли ватандошларнинг 11,5 фоизи олий маълумотли, 39,6 фоизи ўрта касб-ҳунар маълумотига эга, 47 фоизи умумий ўрта маълумотли, 1,8 фоизи маълумотга эга эмас.

Сўнгги хабарлар