Йил бошидан буён 2,4 мингдан зиёд этник қозоқ ватандош мақомини олди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил 1 март ҳолатига кўра, 2407 киши тарихий Ватанига қайтиб, ватандош мақомини олди. Умуман олганда, 1991 йилдан бери 1 миллион 73 мингга яқин этник қозоқлар Қозоғистонга қайтиб келишди, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Жорий йил бошидан бери Қозоғистонга келган ватандошларнинг ярмидан кўпи (72,9%) Ўзбекистондан, 15% Хитойдан, 4,6% Туркманистондан, 3,5% Мўғулистондан ва 4% бошқа мамлакатлардан.

Улар асосан Алмати (36,8%), Туркистон (16,4%) ва Манғистау (10,2%) вилоятларида, шунингдек Чимкент (12,7%) ва Нур-Султан (5,9%) шаҳарларида жойлашдилар.

Жорий йилнинг 1 март ҳолатига кўра, меҳнатга лаёқатли ёшдаги ватандошлар сони 58,4 фоизни, меҳнатга лаёқатли ёшга етмаганлар - 24,3 фоизни ва нафақахўрлар - 17,3 фоизни ташкил этади.


Сўнгги хабарлар