Йил бошидан буён 2,4 минг этник қозоқлар ватандош мақомини олди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил бошидан буён 2,4 мингдан зиёд этник қозоқлар ватандош мақомини олди, деб хабар беради Kazinform.

ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг маълумотларига таяниб, 1 март ҳолатига кўра 2 407 киши тарихий Ватанига қайтиб, ватандош мақомини олди.

Умуман олганда, 1991 йилдан бери Қозоғистонга тахминан 1 миллион 73 минг этник қозоқ қайтиб келди.

Жорий йил бошидан бери Қозоғистонга келган ватандошларнинг ярмидан кўпи (72,9%) Ўзбекистондан, 15% - Хитойдан, 4,6% - Туркманистондан, 3,5% - Мўғулистондан ва 4% - бошқа мамлакатлардан келган.

Улар асосан Алмати (36,8%), Туркистон (16,4%) ва Манғистау (10,2%) вилоятларига, шунингдек Чимкент (12,7%) ва Нур-Султан шаҳарларига (5,9%) жойлашдилар.

1 март ҳолатига кўра меҳнатга лаёқатли ёшдаги ватандошлар сони 58,4 фоизни, меҳнатга лаёқатли ёшга етмаганлар - 24,3 фоизни ва нафақахўрлар - 17,3 фоизни ташкил этади.

Сўнгги хабарлар