Йил бошидан буён 1,8 мингдан ортиқ этник қозоқ ватандош мақомини олди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг 1 март ҳолатига кўра, 1863 этник қозоқ ўз тарихий Ватанига қайтиб, ватандош мақомига эга бўлди, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Умуман олганда, 1991 йилдан буён республикага 1 млн 89,7 минг этник қозоқ қайтиб келди.

Йил бошидан буён Қозоғистонга келган ватандошларнинг ярмидан кўпи (68,2 фоизи) - Ўзбекистондан, 14 фоизи - Хитойдан, 6,3 фоизи Туркманистондан, 2,3 фоизи - Мўғулистондан, 9,5 фоизи бошқа давлатлардан келган.

Улар асосан, Алмати (31,6%), Манғистау (14,8%), Туркистон (12,4%) ва Жамбил (6,3%) вилоятларига, шунингдек, Алмати (7,1%), Нур-Султан (6,3%) ва Чимкент (7,9%) шаҳарларига келиб жойлашдилар.

Жорий йилнинг 1 март ҳолатига кўра, меҳнатга лаёқатли ёшдаги этник ватандошлар сони 62,3 фоизни, меҳнатга лаёқатли ёшга етмаганлар 22,7 фоизни, нафақахўрлар 15 фоизни ташкил этади.

Меҳнатга лаёқатли ватандошларнинг 11 фоизи олий маълумотли, 38,9 фоизи ўрта касб-ҳунар маълумотига эга, 48,5 фоизи умумий ўрта маълумотли, 1,5 фоизи маълумотга эга эмас.

Сўнгги хабарлар