Йил бошидан бери қозоғистонликлар ўртасида ҳаво қатновига бўлган талаб ошди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йилнинг январ-апрел ойларида авиакомпанияларнинг даромадлари 119,6 миллиард тенгега етди. Бу ўтган йилгига нисбатан пул кўринишида 31,5 фоизга кўпдир, дея хабар беради Kazinform Ranking.kz сайтига ҳавола билан.

Даромаднинг асосий қисми йўловчи ташишдан тушган: 116,9 миллиард тенге. Юк ташишдан олинган даромад 2,7 миллиард тенгени, ижарага бериш фаолиятидан 1,4 миллиард тенге даромад олинган. Ўтган йилнинг шу даврида даромадлар 91 миллиард тенгени ташкил этганди.

Сўнгги бир неча йил ичида даромад даражасининг пасайиши фақат 2020 йилдаги «коронавирус инқирози» йилида қайд этилди.

Жорий йилнинг тўрт ойида мамлакат авиакомпаниялари томонидан 2,6 миллион киши ташилди, бу ўтган йилга нисбатан 3,4 фоизга кўпдир. Шуниси эътиборга лойиқки, 2019 йил январ-апрел ойларида «коронавирус инқирозидан олдинги давр» билан солиштирганда жорий йилда йўловчи ташиш ҳажми 20,3 фоизга ошган.

2022 йилнинг январ-апрел ойларида йўловчилар айланмаси 4,3 миллиард пкмни ташкил этиб, йиллик ўсиш 13,2 фоизни ташкил этди.

Ҳаво транспортида юк ташиш соҳасида кўрсаткичларнинг пасайиши қайд этилган. Жорий йилнинг тўрт ойи якунларига кўра, юк ва багаж ташиш ҳажми 6,2 минг тоннани ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 38,7 фоизга камдир. Йил давомида юк айланмаси 39,3 фоизга қисқариб, 13 миллион ткм ни ташкил этди.

Сўнгги хабарлар