+7 (701) 759 90 19
USD 431.07 EUR 485.51
RUB 5.69 CNY 67.47
Янгиликлар

Йил бошидан бери Қозоғистонда қанча квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди

12 Октябрь 12:38
Баҳам кўринг:
Йил бошидан бери Қозоғистонда қанча квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда жорий йилнинг 9 ойида 10,4 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди. Бу ўтган йилга нисбатан 8 фоизга кўпдир. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазири Асқар Мамин маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
«Ҳамма учун тенг имкониятлар»: болалар боғчаларида 33,5 мингта ўрин очилди Бош вазир Қозоғистон қурилиш материаллари саноати салоҳиятига муносабат билдирди Қозоғистонда 2025 йилгача овул мактабларининг 95 фоизи модернизация қилинади

«Қурилишнинг ўсиш суръати 9,7 фоизни ташкил этади. 9 ой ичида республикада 10,4 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди, бу ўтган йилга нисбатан 8 фоизга кўпдир. Инвестицияларни тиклаш фаол давом этмоқда, 2 фоизни ташкил этди. Кон қазиб олишни ҳисобга олмаганда - 15,1 фоизни ташкил этмоқда.

Асосий капиталга инвестицияларнинг юқори суръатлари қурилиш, ишлаб чиқариш, савдо, қишлоқ хўжалиги, кўчмас мулк, молиявий хизматлар, ахборот ва алоқа соҳаларида кузатилди», - деди Асқар Мамин.

ҚР Бош вазирга кўра, ишбилармонлик фаоллигини тиклаш ва сифатли сармояларни жалб қилиш бўйича ишларни давом эттириш ва янада кучайтириш муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, у макроиқтисодий кўрсаткичлари юқори бўлган ҳудудларни ҳам номлади.

«Январ-сентябр ойлари якунлари бўйича барча асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўсиши Алмати, Ақмола, Жамбил, Қостанай вилоятлари ва Чимкентда кузатилмоқда», - деди ҚР Бош вазири.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив