Йил бошидан бери Қозоғистонда кўп болали оилаларга 33,1 млрд тенге нафақа берилди

None
ASTANA. Kazinform - Жорий йилнинг январ ойида 532,6 минг оила кўп болали оилалар учун давлат нафақалари билан қамраб олинди, уларга жами 33,1 млрд тенге тўланди, дея хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Матбуот хизмати хабарига кўра, тўрт ёки ундан ортиқ вояга етмаган фарзанди бўлган оилалар ёки 23 ёшгача бўлган кундузги бўлимда ўқийдиган талабалар, даромадларидан қатъи назар, ушбу давлат нафақасини олиш учун ариза беришлари мумкин.

Тўловлар миқдори болалар сонига қараб фарқланади:

- 4 нафар бола учун - 16,03 бир ойлик ҳисоб-китоб миқдори (БҲМ) ёки 55 304 тенге;

- 5 болага - 20,04 БҲМ ёки 69 138 тенге;

- 6 болага - 24,05 БҲМ ёки 82 973 тенге;

- 7 болага - 28,06 БҲМ ёки 96 807 тенге;

- 8 болага ва ундан кўп боласи бор оилаларга - ҳар бир болага 4 БҲМ миқдорида ёки 13 800 тенге.

Эслатиб ўтамиз, кўп болали оилаларга давлат нафақаси, уларнинг даромадларидан қатъи назар, 2020 йил 1 январдан бошлаб Қозоғистонда кам таъминланган ва кўп болали оилаларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларида кўзда тутилган учта асосий йўналиш доирасида жорий этилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 1 январдан бошлаб болали оилалар учун давлат ижтимоий нафақалари 8,5 фоизга оширилди.


Сўнгги хабарлар