Йил бошидан бери Қозоғистон иқтисодиёти 3,3% ўсди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Ҳукумат Қозоғистоннинг январ-июл ойларидаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларини кўриб чиқмоқда, деб хабар бермоқда Kazinform.

Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантировнинг сўзларига кўра, Қозоғистон иқтисодиётининг қайд этилган даврда ўсиш суръати 3,3 фоизни ташкил этади.

«Асосий тенденциялар бўйича ҳисобот даврида реал секторда юқори ўсиш, хизмат кўрсатиш соҳасида ўсиш суръатларининг тезлашиши, ижобий савдо балансининг сақланиши кузатилди. Реал секторда ўсиш 3,4 фоизга, хизмат кўрсатиш соҳасида ишбилармонлик фаоллиги 2,5 фоизга ошди. Тармоқлар ўртасида қурилиш, ахборот-коммуникация, савдо, транспорт ва омборхона, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, тоғ-кон саноатида ижобий ўсиш кузатилди», — деди вазир Ҳукумат йиғилишида.

Шу билан бирга, асосий капиталга йўналтирилган инвестицияларнинг ўсиш суръати 4,5 фоизгача тезлашди. Давлат бошқаруви ва ижтимоий таъминотга йўналтирилган инвестициялар – 99,2 фоизга, таълимга – 74,8 фоизга, савдога – 26,4 фоизга, кўчмас мулк билан боғлиқ операцияларга – 19,9 фоизга, молия ва суғурта хизматларига – 17,3 фоизга, қурилишга – 14,8 фоизга ўсди.


Сўнгги хабарлар