USD 434.84 EUR 498.2
RUB 5.72 CNY 68.47
Янгиликлар

Йил бошидан бери қанча этник қозоқ ватандош мақомини олди

6 Декабрь 11:43
Баҳам кўринг:
Йил бошидан бери қанча этник қозоқ ватандош мақомини олди

NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил бошидан бери 17,3 мингдан ортиқ этник қозоқ ватандош мақомига эга бўлди, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар

2021 йил 1 декабр ҳолатига кўра, 17 358 киши ўз тарихий Ватанига қайтиб, ватандош мақомига эга бўлди. Умуман олганда, 1991 йилдан бери Қозоғистонга 1 миллион 87,7 минг этник қозоқ қайтиб келди.

Жорий йил бошидан бери Қозоғистонга келган ватандошларнинг ярмидан кўпи (76,2 фоизи) Ўзбекистондан, 9,7 фоизи Хитойдан, 6 фоизи Туркманистондан, 2,5 фоизи Мўғулистондан, 5,7 фоизи бошқа давлатлардан.

Улар асосан Алмати (28,3%), Туркистон (13,4%), Манғистау (19,1%) ва Жамбил (7,8%) вилоятларида, шунингдек, Чимкент шаҳрида (10,5%) жойлашдилар.

1 декабр ҳолатига кўра, меҳнатга лаёқатли ёшдаги этник ватандошлар сони 55,2 фоизни, меҳнат ёшдаги ёшлар 28,1 фоизни ва пенсионерлар 16,8 фоизни ташкил этади.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив