Йил бошидан бери 6 мингдан ортиқ россиялик Қозоғистонга ишлаш учун келган

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Йил бошидан буён 6,3 мингдан ортиқ россиялик Қозоғистонга ишлаш учун келган. Бу ҳақда Қозоғистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири ўринбосари Ержан Биржанов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Вазирлик Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда ҳар куни Қозоғистонга келиш ва жўнаб кетиш ҳолатларини, жумладан, МХХ Чегара хизмати орқали турли мамлакатлар ва турли йўналишлар бўйича кунлик мониторинг олиб боради. Россияга келсак, 30 март эрталабки ҳолатга кўра, Қозоғистонда 101 мингдан ортиқ РФ фуқаролари бор. Улардан 6350 нафари йил бошидан буён ишга келган», - деди Ержан Биржанов.

Унинг сўзларига кўра, бу рақамлар россияликларнинг Қозоғистонга кўплаб келаётганини англатмайди. Масалан, ўтган йили Қозоғистонга 18,8 минг Россия фуқароси келган.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар