Йил бошидан бери 284 минг қозоғистонлик тадбиркорликни ривожлантириш миллий лойиҳасида иштирок этди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021-2025 йилларда тадбиркорликни ривожлантириш миллий лойиҳасида 284 минг киши иштирок этди ва 233 минг 300 киши иш билан таъминланди. Улардан 131,3 минг нафари доимий иш билан банд, деб хабар беради Kazinform.

ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг маълум қилишларича, иш берувчилар таклифига кўра 5,6 минг киши касб-ҳунар ўрганишга йўналтирилган. Ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун 1,5 минг киши давлат гранти олди.

«Имтиёзли иш ўринларига 102 минг киши жойлаштирилди. Улардан ижтимоий иш ўринлари билан - 12,1 минг нафари, ёшлар амалиёти билан - 9,7 минг киши, жамоат ишлари билан - 77,7 минг киши, «Биринчи иш ўрни» лойиҳаси доирасида – 1,4 минг киши, «Авлодлар шартномаси» лойиҳаси доирасида - 182 киши, «Кумуш ёш» лойиҳаси доирасида - 816 нафар киши иш билан таъминланди. Шунингдек, 34 мингдан ортиқ киши фаолият соҳасини танлаш учун ижтимоий ва касбий йўналишдан ўтди», - деб ёзади вазир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари самарали бандликни таъминлаш ва оммавий тадбиркорликни ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган «Бандлик» Давлат дастури доирасида амалга оширилган эди. 2021 йилда дастурда 651,8 минг киши иштирок этди.

Сўнгги хабарлар