Йигирма мамлакат очарчилик хавфи остида – БМТ

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Дунёнинг 20 мамлакати озиқ-овқатга жуда муҳтож. Агар тегишли ёрдам кўрсатилмаса, бу мамлакатларда очарчилик бошланиши мумкин. Огоҳлантириш БМТнинг иккита озиқ-овқат агентлиги томонидан берилган, деб хабар берди Kazinform БМТнинг Янгиликлар марказига таяниб.

Йемен, Жанубий Судан ва Нигериянинг шимолида очлик бошланди, дейилади БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури ва Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти томонидан тайёрланган ҳисоботда.

Гарчи очарчилик хавфи остида бўлган мамлакатларнинг аксарияти Африкада жойлашган, шунингдек Осиёда Афғонистон, Яқин Шарқда Сурия ва Ливан, Лотин Америкасида Гаити ва бошқа мамлакатлар халқаро ҳамжамиятнинг ёрдамига муҳтож.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, 34 миллион одам «ўлимга бир қадам жойда».

«Ҳаётни сақлаб қолиш, аҳолининг турмушини тежаш ва вазиятнинг янада ёмонлашувига йўл қўймаслик учун чоралар кўриш бизнинг умумий бурчимиздир», - деди БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори Цюй Дунъюй.

Унинг сўзларига кўра, очликнинг олдини олиш учун шошилинч равишда аҳолининг заиф қатламларига гуманитар ёрдам кўрсатиш ва тахминан 5,5 миллиард доллар маблағ йиғиш керак.


Сўнгги хабарлар