Йен довули туфайли Куба электрсиз қолди

None
ASTANA. Кazinform – «Йен» довули 3-тоифага кучайиб, Флорида штатига яқинлашмоқда, дея хабар беради Кazinform Euronewsга таяниб.

Кубада «Йен» бўрони оқибатида бутун мамлакат бўйлаб электр энергияси узилиб қолди. Кубанинг энг йирик шаҳарларидан бири Гаванада шамол тезлиги соатига 90 км га етмоқда. Довул Пинар-дел-Рио ҳудудига ҳам етиб борган ва у ердан 50 мингга яқин одам эвакуация қилинган. Худди шу номдаги маъмурий марказда уйлар вайрон бўлган, кўчалар сув остида қолган. АҚШнинг Флорида штатида шамол тезлиги максимал бўлган «Йен» довулига ҳозирлик кўрилмоқда. Штат губернатори одамларни имкон қадар тезроқ эвакуация қилишга чақирди. Довуллар инсон ҳаёти учун хавфли бўлгани учун сув тошқинлари, ёмғирлар ва кучли шамолларни келтириб чиқариши мумкин.

АҚШ президенти Байден ҳам Флорида аҳолисига мурожаат қилди.

«Аҳолини эвакуация қилишга тайёрланмоқда. Учта шаҳар (Тампе, Сент-Пит ва Клируотер) аҳолиси хавфсиз жойга кўчирилади», — деди Жо Байден.

Фото: АP Photo

Сўнгги хабарлар