Яшил Қозоғистон: Орол денгизининг шимолий қисмини ривожлантириш ишлари бошланади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Серикқали Брекешев Ҳукумат йиғилишида мамлакатдаги дарё ва кўллар ўзанларини тозалаш ишлари ҳақида маълумот берди, деб хабар бермоқда Kazinform.

Вазирнинг сўзларига кўра, «Яшил Қозоғистон» миллий лойиҳаси мамлакат сув ҳавзалари экотизимини сақлаб қолиш ва сувдан тежамкор фойдаланиш орқали ҳосилдорликни ошириш вазифасини ўз ичига олади.

«Унинг доирасида, жумладан, Балқаш кўли ҳавзасидаги каналларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилди. Сирдарёнинг 50 километри тозаланди. Ўтган йили 22 та каналнинг сув ҳисоби рақамлаштирилди. Бу йил яна 89 та канални рақамлаштирамиз. Балқаш кўлига йилига камида 12 куб километр сув оқимини таъминланмоқда, Шимолий Орол денгизи ҳажми 20,6 куб километр даражасида сақланиб қолди, суғориш пайтида сув истеъмоли 200 миллион кубометрга камайди. 230 миллион куб километр сув қўшимча равишда тўпланди»

, - дейди С.Брекешев.

Оролни сақлаб қолиш мақсадида ҳозирда «Орол денгизининг шимолий қисмини ўзлаштириш ва тиклаш» лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилмоқда.

Айни пайтда Ақтўбе вилоятидаги Шалқар кўлини тозалаш ишлари давом этмоқда.

Бунгача Экология вазири Қозоғистонда сувни тежаш бўйича қандай чоралар кўрилишини айтган эди. Республикада узунлиги 21,5 минг километрга яқин бўлган 3,5 минг магистрал сув каналлари мавжуд. Унинг 9 минг километрини реконструкция қилиш ишлари режалаштирилган.

Фото: aralregioncharity.org

Сўнгги хабарлар