«Яшил Қозоғистон» миллий лойиҳаси қачон қабул қилинади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Яшил Қозоғистон» миллий лойиҳаси шу йилнинг 1 июлига қадар қабул қилинади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Мағзум Мирзағалиев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Яшил Қозоғистон» миллий лойиҳаси 7 асосий бўлимдан иборат: сув ҳавзаларини тиклаш, атмосфера ҳавосининг ифлосланишини камайтириш, чиқиндиларни бошқариш, биохилма-хилликни сақлаш, ободонлаштириш, энергия самарадорлиги, экологик таълим ва атроф-муҳит маданиятни ошириш. Бу ҳавонинг ифлосланиш даражаси юқори бўлган 10 та шаҳарда - Темиртау, Нур-Султан, Алмати, Ақтўбе, Атирау, Ўскемен, Қарағанди, Балқаш, Жезказған, Чимкент шаҳарлардаги вазиятни яхшилайди», - деди вазир.

Бундан ташқари, вазирнинг сўзларига кўра, 2025 йилга келиб чиқинди сувлар ҳажмини қисқартириш, чиқиндиларни қайта ишлаш улушини ҳозирги 18 фоиздан 35 фоизгача ошириш, шунингдек, ялпи ички маҳсулотнинг энергия зичлигини камайтириш режалаштирилган.

«Икки миллий лойиҳани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш шу йилнинг 1 июлига қадар якунланади», - деди Мағзум Мирзағалиев.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар