Яшил белбоғ: Нур-Султан шаҳри атрофига 1 миллионга яқин дарахт экилди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Жорий йилда Нур-Султан шаҳри атрофига 890 151 туп дарахт экилди. Бу ҳақда Нур-Султан Активлар ва давлат харидлари бошқармаси бошлиғи Ерсин Утебаев маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Елбасы ташаббуси билан амалга оширилаётган «Яшил белбоғ» лойиҳаси давом этмоқда. Нур-Султан шаҳри атрофини ўрмонга айлантириш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан жорий йилда «Яшил белбоғ» лойиҳасига шаҳар бюджетидан 2 миллиард 95 миллион тенге маблағ ажратилди. Ушбу маблағ ҳисобидан 890 минг 151 туп дарахт экилди. Экилган кўчатлар майдони 838 гектарни ташкил этади», — деди Ерсин Утебаев шаҳар маслаҳати жамоатчилик кенгаши йиғилишида.

Бошқарма бошлиғининг таъкидлашича, бу борадаги ишлар келгуси йилларда ҳам давом эттирилади.

– Шунингдек, шаҳарда ободонлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда. Шу мақсадда «Астана-Зеленстрой» МЧЖга 40 дона техника ва 72 дона қўшимча ускуналар харид қилиш учун 1 миллиард 623 миллион тенге ажратилди. Жорий йилда 562 миллион тенге ўзлаштирилди. Қолган режалар эса 2026 йилгача мўлжалланган», — деди у.

Муаллиф: Али Ибраев


Сўнгги хабарлар