Ярим йилда Қозоғистон иқтисодиётига 14,5 миллиард доллар сармоя киритилди

None
ASTANA. Kazinform – 2022 йилнинг 6 ойида мамлакат иқтисодиётига 14,5 миллиард доллар сармоя киритилди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Алмас Айдаров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Ўтган йили биз инвестицияларни жалб қилиш бўйича пандемиядан олдинги даражага эришдик. Бу сумма 23,7 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Биздаги маълумотларга кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида жалб қилинган тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми 14,5 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. Ўтган йилга нисбатан 28 фоизга ўсган. Бу геосиёсий вазият ва январ воқеаларига қарамай, инвесторлар томонидан республикамизга нисбатан ижобий тенденция сақланиб қолаётганидан далолат беради. Инвестициялар оқими 28 фоизга ошди ва йил охирида режалаштирилган 24 миллиард АҚШ долларини жалб этишга умид қиламиз»

, — деди вазир ўринбосари.

Алмас Айдаров Давлат раҳбари яқин 7 йилда Қозоғистон иқтисодиётига камида 150 миллиард АҚШ доллари жалб этиш вазифасини қўйганини таъкидлади.

«Бунинг учун кўп иш қилиш керак. Биз учун энг муҳими сармояларнинг умумий ҳажмининг ўсиши эмас, балки унинг сифат жиҳатидан ўзгаришидир. Агар 2005-2010 йилларни оладиган бўлсак, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар таркибида барча пулларнинг 70 фоизи нефт ва газ саноатига тегишли. Сўнгги уч йилни оладиган бўлсак, тенденция ўзгарганини ва нефт-газ соҳасига инвестициялар улуши бор-йўғи 45 фоизни ташкил этганини кўрамиз. Биз учун устувор бўлган савдо, ахборот, алоқа, қайта ишлаш тармоқларига сармоя киритилаётгани ортиб бормоқда»

, – деди у.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар