Валюталар курси:
    usd/kzt 426.32 eur/kzt 496.24

    rub/kzt 6.04 cny/kzt 66.74
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 0 °С
Алматы: °С

Япониянинг жануби-ғарбида вулқон отилди

17 Сентябрь 11:11

TOKYO. Kazinform - Вулқон отилиши жума куни Япониянинг жануби-ғарбий Суваносэ оролида содир бўлди, деб хабар беради Kazinform TASSга таяниб.

Япония Миллий метеорология бошқармаси маълумотларига кўра, кратердан 1 км радиусда содир бўлган воқеа натижасида вулқон жинсларининг чиқиши қайд этилган. Сейсмологлар оролда вулқон ҳаракатининг давом этиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирмоқда. Шу муносабат билан, туман 5 балли шкалада хавфнинг учинчи даражасини эълон қилди. Бу шуни англатадики, вулқонга 2 км дан кам масофада яқинлашиб бўлмайди.

Оролда қурбонлар ва вайронагарчиликлар қайд этилмаган. Энг яқин қишлоқда ҳозирда 80 га яқин одам истиқомат қилади, қишлоқ эса вулқондан 4 км узоқликда жойлашган.

Суваносэ - Кагосима шаҳридан 230 км жануби -ғарбда жойлашган кичик орол. У ерда охирги марта вулқон июн ойида отилган.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар