Валюталар курси:
    usd/kzt 436.29 eur/kzt 492.83

    rub/kzt 5.92 cny/kzt 68.48
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 0 °С
Алматы: 4 °С

Япониялик сайёҳлар Бойқўнғирдан космосга учадилар

17 Октябрь 12:23

BAIQOŃYR. Kazinform - Бойқўнғир космодромидан пилот юк кемасини учириш 2021 йилнинг декабрига режалаштирилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Халқаро космик стансияга (ХКС) «Союз МС-20» космик парвози иштирокчилари - япониялик тадбиркор Юсаку Маезава ва унинг ёрдамчиси Йозо Хиранодир. ХКС 20-чи экспедицияси қомандири - рус космонавти Александр Мисуркин. Япония вакиллари сайёҳ сифатида космосга учадилар. Юлдузли шаҳардаги космонавтларни тайёрлаш марказида уларнинг машғулотлари июн ойида бошланган ва октябр ўрталарига келиб японлар ўз малакаларини намойиш этишди. Буни ЭП-20 экипажининг ўқув жараёнини кузатган Россия ва хорижий ОАВ вакиллари тасдиқлади.

«Менга энг катта таассурот қолдирган нарса - бу вазнсизлик, бу тенгсиз туйғу», - деди Юсаку Маезава журналистларга.

Россия қаҳрамони, космонавт Александр Мисуркин экипаждаги ҳамроҳларининг қобилиятлари ва ахлоқий фазилатларини юқори баҳолади.

Бойқўнғирдан ЭП-20 экипажи билан «Союз МС-20» пилот юк кемасини учириш 2021 йил 8 декабрга режалаштирилган.

Парвоз давомийлиги 12 кун. Айни пайтда, актриса Юлия Перисильд ва режиссёр Клим Шипенко ва космонавт Олег Новицкийдан иборат биринчи фильм суратга олиш гуруҳи 17 октябрда Ерга қайтиши кутилмоқда.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар