Японияда зилзила: Жароҳатланганлар сони 52 кишига етди
8 Октябрь 16:30

Японияда зилзила: Жароҳатланганлар сони 52 кишига етди

TOKYO. Kazinform - Японияда 5,9 балли зилзила оқибатида 52 киши жароҳатланди, деб хабар беради Kazinform NHK телеканалига таяниб.

Зилзила маркази Токио ва Тиба префектуралари чегарасида, 75 километр чуқурликда жойлашган. Токионинг Aдачи туманида йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди ва тезюрар поездлар тўхтатилди, деб хабар беради телеканал.

Токионинг бир неча кварталида қувурлар ёрилиб, йўлакларни сув босди, уйлардан бирининг деворлари қулаб тушди.

Метеорологлар маҳаллий аҳолини зилзила яқин етти кун ичида такрорланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.


Янгиликлар

Архив