Валюталар курси:
    usd/kzt 431.07 eur/kzt 485.51

    rub/kzt 5.69 cny/kzt 67.47
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -17 °С
Алматы: -1 °С

Японияда йўқолган угандалик спортчи Нагоя станциясида камерага тушиб қолган

19 Июль 12:46

TOKYO. KUODO-Kazinform - Полициянинг душанба куни маълум қилишича, ўтган ҳафта Япониянинг ғарбий қисмида Олимпия олдидан ўқув-машғулот йиғинида йўқолган угандалик спортчи ўзи турган жойдан 200 километр узоқликда жойлашган JR Nagoya стантциясида камерага тушиб қолган, деб хабар беради Kazinform Kuodo агентлигига асосланиб.

Осака префектурасининг Идзумисано шаҳрида тўхтаган оғир атлетикачи Юлиус Ссекитолеко жума куни ғойиб бўлди. Шаҳар аҳолиси ва унинг жамоаси уни полиция ёрдамида қидирмоқда.

Идзумисанонинг расмий вакилларининг сўзларига кўра, у «Синкансэн» тезюрар поездига Нагоягача чипта сотиб олган. Олдинроқ спортчи ўзи яшаган меҳмонхонада Японияда қолиш ва ишлашни хоҳлаётгани ҳақида хат қолдирган эди.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар