Японияда Pfizer вакцинасининг самарадорлиги 85-96 фоизга баҳоланган

None
None
TOKYO. Kazinform - Киото университети мутахассислари Pfizer вакцинасининг самарадорлиги 85-96 фоиз эканлигини аниқладилар. Бу ҳақда душанба куни Япониянинг NHK телеканали маълум қилди, деб хабар беради Kazinform TASSга таяниб.

Қайд этилишича, Киото университетининг бир гуруҳ тадқиқотчилари ўтган йилнинг ёзида тадқиқот олиб боришган ва шу давр мобайнида улар 10 мингдан зиёд вирус юқтирган маҳаллий аҳоли маълумотларини таҳлил қилишган. Вирусга чалинганларнинг аксарияти эмланмаган, бу япон мутахассисларига препаратнинг самарадорлигини ҳисоблаш имконини берган. 20-60 ёшли эркаклар орасида Pfizer вакцинасининг самарадорлиги 89,6-93,4 фоиз даражасида, 60 ёшдан ошган эркаклар орасида-94,7-96,9 фоиз даражасида бўлган. 20 ёшдан 60 ёшгача бўлган аёллар орасида препаратнинг самарадорлиги 85,4 фоиздан 91,8 фоизгача, 60 ёшдан ошган аёлларда эса 92,6-96,1 фоизни ташкил қилади.

Япониялик мутахассислар тадқиқот «дельта» штаммининг мамлакатда кучли тарқалиши даврида ўтказилганини таъкидлаб, вакцинанинг бу юқумли вариантга нисбатан анча юқори самарадорлигини тахмин қилишди.

Ҳозиргача Япония аҳолисининг камида 50 фоизи коронавирусга қарши икки компонентли вакцина билан эмланган. Японияда инглиз-швед компанияси AstraZeneca, Aмерика-Германия Pfizer ва BioNTech консорциуми, шунингдек Aмериканинг Moderna компанияси вакциналарини ишлатади.


Сўнгги хабарлар