Валюталар курси:
    usd/kzt 434.84 eur/kzt 498.2

    rub/kzt 5.72 cny/kzt 68.47
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -8 °С
Алматы: 4 °С

Японияда парранда гриппи пайдо бўлди: 67 минг товуқ йўқ қилинди

4 Декабрь 12:18

ТОKYO. Kazinform - Япония жануби-ғарбидаги Кумамото префектураси маъмурияти маҳаллий фермада парранда гриппи эпидемияси аниқланганидан кейин 67 мингга яқин товуқни сўйиб юборди. Бу ҳақда Kazinform NHК телеканалига таяниб хабар беради.

Қайд этилишича, товуқларни йўқ қилиш инфекциянинг янада тарқалишининг олдини олишга ёрдам берган. Сабаби, касаллик ўчоқлари аниқланган ҳудуддан 3 км узоқликда жойлашган бошқа хўжаликлардаги паррандаларда касаллик белгилари кузатилмаган.

15 ноябр куни Кагосима префектурасининг жануби-ғарбий қисмида парранда гриппи туфайли 11 минг, Хиого префектурасида 17 ноябрда 155 минг товуқ нобуд бўлди.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар