Валюталар курси:
    usd/kzt 434.24 eur/kzt 492.69

    rub/kzt 5.67 cny/kzt 68.46
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -12 °С
Алматы: 1 °С

Японияда омикрон штаммин юқтириш ҳолати қайд этилди

30 Ноябрь 16:47

TOKYO. Kazinform – Япониянинг Токио шаҳридаги Нарита аэропортида коронавируснинг янги омикрон штаммин юқтириш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда сешанба куни Kyodo агентлиги маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Янги штамм ташхиси қўйилган эркак 30-40 ёшларда бўлиб, Намибиядан учиб келган. Чегарани кесиб ўтишда вирус аниқланган ва изоляция қилинган. Шундан сўнг шифокорлар омикрон штаммини аниқлаш учун қўшимча тестларни ўтказдилар. Натижа мусбат бўлиб чиқди.

Дунёда Омикрон штаммининг тарқалиши туфайли Япония 30 ноябрдан бошлаб уч ҳафта олдин чет эллик ишбилармонлар, талабалар ва техник стажёрлар учун кириш имтиёзларни бекор қилди.

Шунингдек, у барча мамлакатлар фуқароларига янги визалар беришни тўхтатди. Ушбу чоралар экспертлар янги штаммнинг хавфи тўғрисида қарор қабул қилгунга қадар бир ой давомида қўлланилади. Агар керак бўлса, чекловлар узайтирилади.

Бундан ташқари, Япония 30 ноябрдан бошлаб 23 мамлакатдан ва минтақадан ташриф буюрувчилар учун карантин чораларини кучайтирди. Бундан ташқари, Африканинг 10 та давлати, жумладан Ангола, Жанубий Африка, Зимбабве ва Намибия фуқаролари ўн кунлик карантинга юборилади.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар