Японияда номаълум шахс беш кишини пичоқлаб кетди

None
None
ТOKYO. КYODO-Kazinform - Япониянинг Кюсю оролининг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Фукуока шаҳрида номаълум шахс беш кишини пичоқлаб кетди, деб хабар берди Kazinform Kyodo агентлигига таяниб.

Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, ҳодиса сешанба куни эрталаб Фукуока шаҳрининг Хаката туманидаги муниципал кўп қаватли уйда содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, беш киши жароҳат олган. Уларнинг ҳаёти хавф остида эмас.

Ҳужумчи нима учун бундай жиноятга боргани номаълум. Бошқа тафсилотлар эълон қилинмаган.

Сўнгги хабарлар