Японияда мамлакат Бош вазири халқ олдига чиққанида портлаш юз берди

None
VAKAYAMA. Кazinform - Воқеа Вакаяма балиқ овлаш портида юз берди. Гумонланувчи қўлга олинди, деб хабар беради Kazinform NHКга таяниб.

15 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 11:30 атрофида Япония Бош вазири Фумио Кисида Вакаяма балиқ овлаш портида оммав олдида нутқ сўзлаши керак эди. Бу вақтда портлаш овози эшитилади ва оқ тутун пайдо бўлади. Полиция маълумотларига кўра, қурбонлар йўқ. Портловчи моддани улоқтирган гумонланувчи воқеа жойида қўлга олинди.

Бунгача Кисида Вакаямадаги Сайгасаки портида балиқ еган эди. Шундан сўнг, у Вакаяма 1-округи бўйича палата вакилларини қўшимча сайлаш муносабати билан нутқ сўзлаши керак эди. Бироқ, тадбир кейинга қолдирилди. Ушбу сайлов шу ойнинг 23-санасида бўлиб ўтади.

Сўнгги хабарлар