+7 (701) 759 90 19
USD 422.87 EUR 512.1
RUB 5.63 CNY 64.49
Янгиликлар

Японияда қурувчиларга айиқ ҳужум қилди

23 Октябрь 14:31
Баҳам кўринг:
Японияда қурувчиларга айиқ ҳужум қилди

TOKYO. KYODO NEWS - Kazinform – Япониянинг Кага шаҳридаги тезюрар темир йўл линиясини узайтириш ишлари олиб борилаётган қурилиш майдончасида икки ишчи жума куни айиқ ҳужуми натижасида оғир жароҳат олишган, деб хабар беради Kazinform Kyodo newsга таяниб.

Ўхшаш янгиликлар

Бир кишининг оёғи синган, иккинчисининг бўйни шикастланган. Қурилиш майдонидан чиқиб кетишни истамаган айиқни маҳаллий овчилар жамоати аъзолари отиб ташлашди.

Расмий маълумотларга кўра, сўнгги йилларда Япониянинг қишлоқ жойларида айиқлар сони сезиларли даражада кўпайган. 2019 молия йилида (2020 йил 31 мартда тугаган) аҳоли йиртқични 18 минг мартадан кўпроқ кўрган. Бу ўтган йилга нисбатан 40 фоизга кўпдир. Жорий 2020 молиявий йилининг биринчи беш ойида (2020 йил 1 апрелда бошланган) ушбу ҳайвонлар Япония шаҳарлари ва қишлоқларида 11 минг мартадан кўпроқ кўрган.


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив