Японияда кучли қор ёғиши сабабли 140 дан ортиқ рейслар бекор қилинди

None
None
TOKIO. Kazinform - Япониянинг авиакомпаниялари шимолий Хонсю оролида ва Япон денгизи соҳилида кучли қор ёғиши сабабли камида 143 та маҳаллий рейсларни тўхтатди. Бу ҳақда Kazinform NHK телеканалига асосланиб хабар бермоқда.

Жадвалдаги ўзгаришлар асосан Токио, Осака ва шимолий префектуралар каби йирик шаҳарлар ўртасидаги йўналишлар билан боғлиқ. Кучли қор ёғиши сабабли «синкансэн» экспрессларининг бир нечта қисмида транспорт ҳаракати чекланган. Шунингдек, кечқурун жануби-ғарбий Кюсю оролидаги магистрал йўллардан бири ёпилиши ҳақида хабар берилган.

Ивате префектурасида кучли қор ёғиб, бир киши ҳалок бўлди. У қорни трактор билан тозалагандан сўнг тасодифан дарёга тушиб кетган.

Японияда бир неча кундан бери қор ёғмоқда. Синоптикларнинг тахмин қилишича, 2 январь тонгида Япония денгизи соҳилларига 1 метргача қор ёғади.

Сўнгги хабарлар