Японияда Қозоғистонни ўрганиш бўйича мутахассислар уюшмаси ташкил этилди

None
None
TOKIO. Kazinform – Японияда Қозоғистонни ўрганиш бўйича экспертлар уюшмаси ташкил этилди. Бу ҳақда Қозоғистон ТИВ хабар берди.

«Бугун Қозоғистонни ўрганиш бўйича экспертлар уюшмасининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Уюшма таркибига Япония илмий, академик ва ишбилармон доиралари, оммавий ахборот воситалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари киради. Улар орасида турли йилларда Япониянинг Қозоғистондаги элчиси бўлиб ишлаган дипломатлар, «Васэда», «Рицумейкан», «Тейкё» ва «Мусашино» университетларининг профессорлари бор.

Таъкидланишича, уюшманинг биринчи йиғилишида япониялик мутахассислар Қозоғистон Республикасидаги мавжуд вазиятни, шу жумладан коронавирусга қарши кураш ва иқтисодий ривожланишни тиклаш масалаларини муҳокама қилдилар.

«Қозоғистоннинг Япониядаги элчиси Ерлан Баударбек-Қожатаев Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг мурожаатномаси асосида иштирокчиларни Қозоғистонда олиб борилаётган сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.

Марказий Осиёда ягона бўлган ҳокимият ворислиги экспертларнинг муҳокамаларида асосий ўринни эгаллади. Суверен давлатни шакллантиришга салмоқли ҳисса қўшган Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоев давлатчиликнинг асосий шартларидан бири - ҳокимиятни конституциявий равишда топшириш учун пойдевор қўяди», - дейилади ТИВ хабарида.

Қозоғистонни ўрганиш бўйича экспертлар уюшмаси раиси, Рицумэйкан университетининг фахрий профессори Кэй Карасава нутқ сўзлади. У «халқ овозини эшитадиган давлат» концепцияси ва фуқаролик жамияти билан мулоқот учун янги платформа сифатида яратилган, ижтимоий ва иқтисодий барқарорликни таъминлайдиган Миллий жамоат кенгашининг ишини юқори баҳолади.

Япониянинг Қозоғистон Республикасидаги собиқ элчиси (2003-2005 йй.) Тосио Цунодзаки Қозоғистоннинг миллий иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш, даромадларни сақлаш ва эпидемиядан халос бўлиш борасидаги ижобий салоҳиятини қайд этди.
Сўнгги хабарлар