Японияда карантинда турган круиз лайнерида коронавирус юқтирганлар сони 20 нафарга етди

None
None
TOKIO. Kazinform - Йокогама портида карантинда турган круиз лайнерида яна 10 нафар одам хитой коронавирусини юқтирганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда пайшанба куни Kyodo агентлиги Япония Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳавола қилиб хабар беради.

Сўнгги маълумотларга кўра, круиз лайнерида коронавирус юқтирганлар сони 20 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, 2 666 йўловчиси ва 1 045 экипаж аъзолари бор «Diamond Princess» круиз лайнери Гонконгдан чиққан 80 ёшли йўловчидан янги коронавирус топилгандан кейин Канагава префектураси марказий портида карантинга олинганди.

Куни кеча круиз лайнерининг 10 нафар йўловчисидан коронавирус топилгани ҳақида хабар бергандик.

Сўнгги хабарлар