Японияда ёнғин оқибатида 24 киши ҳалок бўлган шифохонага атайин ўт қўйилган
20 Декабрь 10:21

Японияда ёнғин оқибатида 24 киши ҳалок бўлган шифохонага атайин ўт қўйилган

ТOKYO. Кazinform - Япониянинг Осака шаҳрида яшовчи, клиникага ўт қўйганликда гумон қилинаётган фуқаро олдиндан сотиб олинган ёқилғидан фойдаланган, деб хабар беради Kazinform NHК телеканалига таяниб.

Текширув давомида видеокузатув камералари канистрли эркакнинг велосипедда кетаётгани акс этган видеони топди. Бундан ташқари, Осака шаҳри маркази яқинидаги Нисиёдогава туманидаги ёқилғи қуйиш шохобчаси гумонланувчига шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиб, ҳақиқатда улардан ёқилғи сотиб олганини тасдиқлаган.

Ёнғин 17 декабр куни шаҳар бош темир йўл вокзали яқинидаги энг гавжум маъмурий бинолардан бирининг тўртинчи қаватида содир бўлган. Клиника ўша ерда жойлашган бўлиб, у жойлашган бино бутунлай ёниб кетган. Мавжуд маълумотларга кўра, ёнғин лифт ва кириш эшиги яқинида келиб чиққан, натижада ичкаридаги одамлар ташқарига чиқа олмаган.

Охирги маълумотларга кўра, ёнғинда камида 24 киши ҳалок бўлган, яна тўрт киши, жумладан, ўт қўйишда гумон қилинган 60 ёшли эркак яраланиб, касалхонага ётқизилган.

2019 йилда Кyoto Animation анимация компанияси студиясига ўт қўйган шахс ҳам ёқилғи қуйиш шохобчасидан ёқилғи сотиб олган. Шундан сўнг Японияда қонунчилик қатъийлаштирилди ва эндиликда шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатгандан кейингина канистрда бензин сотиб олиш мумкин.


Янгиликлар

Архив