+7 (701) 759 90 19
USD 445.84 EUR 490.47
RUB 5.73 CNY 62.87
Янгиликлар

Японияда Diamond Princess лайнерининг икки йўловчиси коронавирус туфайли вафот этишди

20 Февраль 10:54
Баҳам кўринг:
Японияда Diamond Princess лайнерининг икки йўловчиси коронавирус туфайли вафот этишди

TOKIO. BBC – Kazinform - Diamond Princess круиз лайнерининг икки йўловчиси коронавирус туфайли вафот этишди, деб хабар беради Kazinform BBCга ҳавола қилиб.

Ўхшаш янгиликлар
Дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 600 мингга яқинлашди Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 534 мингдан ошди Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони 120 кишига етди

Бу ҳақда Япониянинг NHK телеканали маълум қилган.

Телеканалнинг хабар беришича, вафот этганларнинг иккаласи ҳам ёши 80дан ошган, бири отахон, бири онахон. Хабарларга кўра, уларнинг иккаласи ҳам Япония фуқароларидир.

Уларнинг коронавирус юқтиргани 11 ва 12 февраль кунлари аниқланган. Вирус юқтиргунга қадар уларнинг иккаласи ҳам бошқа касалликлардан аъзият чеккан.

Кема Япониянинг Йокогама портида икки ҳафта карантинда турди. Шу кунларда маҳаллий ҳокимият коронавирус аломатлари аниқланмаган 500 нафар йўловчининг қирғоққа чиқишига рухсат беришди.

Аммо кемада вирус юқтириш ҳолатлари ҳамон қайд этилмоқда. Кемадаги касаллар сони 621 нафарга етган. Бу – Хитой ҳудудидан ташқарида Covid-19 вируси қайд этилган энг кўп ҳолатдир.

Карантин пайтида инфекция йўловчилар орасида тез тарқалган. Бирнечта давлат карантин тугагунга қадар ўз фуқароларини эвакуция қилди. Ҳозирча кемадан ёши улуғлар чиқарилган.

Карантин бошланган вақтда лайнерда 3700 нафар йўловчи ва экипаж аъзолари бўлган.

Хитой томони пайшанба куни вирус юқтирганлар ва ҳалок бўлганлар сони ҳақида янги маълумотларни тақдим этди: айни дамда вирус қурбонлари сони - 2112, бу кечагидан 108 нафарга кўпдир.

Жами инфекция юқтирганлар сони 74 мингдан ошган, ўтган суткада 628 та ҳолат қайд этилган.


Калит сўзлар: Узоқ Шарқ,
Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив