Японияда автомобил бир гуруҳ болаларни уриб кетди, 10 та бола жароҳат олди

None
None
ТОKYO. Кazinform - Япониянинг марказий қисмидаги Хигасиура шаҳрида автомобилнинг бир гуруҳ болалар боғчаси тарбияланувчиларини уриб юбориши оқибатида камида 10 нафар бола жароҳатланди, дея хабар беради Kazinform ТASSга таяниб.

Пайшанба куни Asahi газетасининг хабар беришича, боғча болалари яқин атрофдаги шифохонага етказилган ва уларга енгил жароҳатлар ташхиси қўйилган. Бундан ташқари, 70 - 80 ёшлардаги ҳайдовчи касалхонага ётқизилган, у соғлиғи ёмонлигидан шикоят қилган. Полиция ходимлари ҳодиса сабабларини аниқлаш учун суриштирув ишларини бошлади.

Сўнгги йилларда Японияда кекса ҳайдовчиларнинг нохуш ҳолатлари кўпайди. Шу муносабат билан маҳаллий полиция ўз қобилиятлари ноаниқ бўлса, ҳайдовчилик ҳуқуқидан ихтиёрий равишда воз кечишга чақирмоқда.

Yomiuri газетасининг ёзишича, пайшанба куни Японияда яна бир машина болаларни уриб юборган. Aвтомобил ҳайдовчиси мамлакатнинг марказий қисмидаги Кикугава шаҳрида бир гуруҳ мактаб ўқувчилари билан тўқнашган, шундан сўнг у воқеа жойидан қочиб кетган. Полиция уни ушлаш учун операция бошлади. Ҳодиса оқибатида тўрт нафар мактаб ўқувчисига енгил тан жароҳати ташҳиси қўйилган, уларнинг ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқ.


Сўнгги хабарлар