Японияда авария туфайли 60 мингга яқин уй сувсиз қолди
6 Октябрь 16:30

Японияда авария туфайли 60 мингга яқин уй сувсиз қолди

TOKYO. Kazinform - Япониянинг марказий Вакаяма шаҳрида, шаҳар сув таъминоти қувури ўтказилган кўприк қулаши оқибатида 60 мингга яқин квартира ва хусусий уйлар сувсиз қолди, дея хабар беради Kazinform NHK телеканалига таяниб.

Вақтинчалик сув таъминоти тизими фақат 9 октябрда таъмирланади.

Ҳодиса оқибатида айни пайтда шаҳарнинг қарийб чорак қисми сувсиз қолди. Япония қуролли кучларининг бўлинмалари зарар кўрган ҳудудга юборилди. Улар сувни маҳаллий аҳолига цистерналар орқали етказиб беришади.

Янгиликлар

Архив