Японияда 60 га яқин ўт ўчириш машиналари ва вертолётлар ёнғинни ўчира олмаяпти
29 Ноябрь 11:43

Японияда 60 га яқин ўт ўчириш машиналари ва вертолётлар ёнғинни ўчира олмаяпти

ТOKYO. Kazinform- Душанба куни Япониянинг Хонсю оролидан жануби-шарқда жойлашган Осака шаҳрида олти қаватли омбор ёниб кетди. Тилсиз душманга қарши курашда 60 га яқин ўт ўчириш машинаси ва вертолётлар қатнашмоқда. Ёнғин 10 минг квадрат метр майдонни қамраб олди, дея хабар беради Kazinform TBSга таяниб.

Ёнғин вақтида бино ичида 100 га яқин одам бўлган, уларнинг барчаси эвакуация қилинди. Полиция омбордан фойдаланаётган компания вакилларини текширмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин бино хоналаридаги бўш картон қутиларнинг ёниши билан бошланган.

Янгиликлар

Архив