+7 (701) 759 90 19
USD 425.02 EUR 498.17
RUB 5.85 CNY 65.85
Янгиликлар

Японияда 2030 йили  қуёш энергияси атом энергиясидан арзонроқ бўлади

13 Июль 09:37
Баҳам кўринг:
Японияда 2030 йили  қуёш энергияси атом энергиясидан арзонроқ бўлади

TOKYO. KYODO-Kazinform - Фукусимада ядро авариясидан кейинги хавфсизлик чораларини молиялаштиришнинг кескин кўпайиши туфайли қуёш энергияси 2030 йилда Япония учун энг арзон энергия манбаига айланади, деб хабар беради Kazinform Kyodo ахборот агентлигига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистон ва Япония IT соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ниятидалар Гиннес рекордлар китоби сайёрадаги энг кекса эгизакларнинг исмларини маълум қилди Рекорд: Япония аҳолисининг 29,1 фоизини кексалар ташкил қилади

Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги экспертлар гуруҳи йиғилишида атом энергиясининг таннархи 2015 йилдаги аввалги ҳисоб-китобларга қараганда тахминан 10 фоизга ошиши ва қуёш энергиясининг таннархи пасайишда давом этиши башорат қилинган эди.

2015 йилда атом энергиясини ишлаб чиқаришнинг тахминий қиймати ҳар бир киловатт учун камида 10,3 иенни ташкил этган бўлса, ҳозирги вақтда янги ядро хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ кўрилган чоралар туфайли камида 11,5 иенага кўтарилди.

Қуёш энергиясидан фойдаланишнинг яна бир афзаллиги шундаки, у бўш жойларда электр станцияларини қуриш орқали пулни тежашга имкон беради.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив